Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Уруш бошланганига бир ойдан ошиқ вақт ўтди. Украина томони Суми областидаги Тростянец шаҳрини озод қилгани ҳақида хабар берди, бу шаҳар март ойи бошидан буён россиялик ҳарбийлар қўлида эди. Шу билан бирга РФ ҳарбийлари Славутич шаҳрини — 1986 йилда, авариядан кейин эвакуация қилинган Чернобиль АЭС ходимлари учун қурилган шаҳарни эгаллаган. Владимир Зеленский ҳарбий ҳаракатлар акс этган сурат ва видеоларни эълон қилишни тақиқловчи қонунни имзолади - бундай материаллар душман учун координаталарни аниқлашда хизмат қилиши мумкин. Худди шу вақтда Львов ракета зарбаларига учради.
Львовда ёнғин ва тутун — шаҳар россияликларнинг ракета зарбаларига учраши оқибатлари.
Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETA
Украинадаги вазият бўйича сўнгги маълумотлар:
Львов ўққа тутилди. Львов шаҳри атрофидаги ҳудудларда россияликларнинг камида тўртта ракетаси портлаган. Беш киши яраланган, нефтбаза ва шаҳар инфратузилмаси объектлари шикастланган; турар жой бинолари жабрланмаган. РФ мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Украина армиясини ёнилғи билан таъминлаган йирик базага зарба берилган.
Славутич босиб олинди. Россия қўшини Украинанинг энг ёш шаҳри, Чернобилдаги авариядан кейин, 1986 йилда Киев областида ташкил этилган шаҳарни эгаллашди. Бу ерга ЧАЭС ишчилари ва оила аъзолари кўчирилганди.
Эвакуация давом этмоқда. 10 та гуманитар йўлакдан, россияликларнинг ҳужумлари давом этгани туфайли, шанба куни атиги 5200 дан ортиқ кишини олиб чиқишга муваффақ бўлди, жумладан қамалдаги Мариуполдан 331 киши эвакуация қилинган.
Зеленский рус тили билан хайрлашди. У Украинада бу тил билан муаммо бўлмагани, аммо россияликларнинг бомбардимонлари рус тилида сўзлашиш учун истакларни йўқ қилган. Сўровлар украиналиклар у билан ҳамфикр эканини кўрсатган.
Украина қуролли кучларининг маълум қилишича, Севастополдаги тиббий муассасаларга ҳар куни ўртача 50 нафардан 100 нафаргача яраланган рус аскарлари келтирилмоқда.
Танклар ва бошқа оғир техникалар Харьков области Изюм райони Топольское қишлоғи яқинидаги ўрмонда. Областдаги йирик шаҳарлардан бири Изюм учун шиддатли жанглар давом этмоқда, РФ мудофаа вазирлиги эса 24 март куни шаҳар эгаллангани ҳақида маълум қилганди.
Maxar Technologies / Reuters / Scanpix / LETAМариуполликлар вайрон бўлган уй ҳовлисидаги скамейкада.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETAМариуполдан чиққан украиналиклар машинаси. Запорожьега етиб олиш учун улар Россия ҳарбийлари назоратидаги Бердянскдан ўтиши керак.
Стас Юрченко / ГʼратиИрпенлик аёл чамадондан кучукчасини чиқармоқда.
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETAИрпенлик қочқинлар билан ишловчи Украина полицияси ходимининг эмоцияси
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETAВолонтёрлар бомбалардан метрога яширинган Киев аҳолиси учун таом тайёрламоқда. Уруш бошидан буён минглаб киевликлар Киев метрополитенидаги станциялар ва вагонларда тунамоқда.
Mykhaylo Palinchak / SOPA Images / LightRocket / Getty ImagesВолонтёрлар Запорожье казаклари гетмани Петро Сагайдачнийнинг Киевдаги ҳайкалини қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйишмоқда.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAОдессадаги «Перрон № 7» жаз-клуби мусиқачилари балконда туриб ўткинчилар учун концерт беришмоқда.
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETAОдессадаги пляжда «Эҳтиёт бўлинг, миналанган» ёзуви. Фото: Nacho Doce / Reuters / Scanpix / LETAОдесса миллий опера ва балет академик театри биноси олдидаги баррикада - баррикадалар бугунги кунда шаҳарнинг асосий рамзи.
Sedat Suna / EPA / Scanpix / LETAБеш ёшли Миша Николаев шифохонаси ертўласида китоб ўқимоқда. Россиялик ҳарбийларнинг ракета зарбалари вақтида унинг онаси вафот этган, унинг ўзи яраланган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETAХарьков атрофидаги биродарлик қабристонида марҳумларнинг исмлари ёзилган табличкалар. Уларнинг кўп қисми ўз ажали билан вафот этган — шунчаки дафн қилувчилар топилмаган.
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETAЛьвов аҳолиси ҳаво тревогаси сиреналари овози остида бомбабанагоҳга тушмоқда.
Joe Raedle / Getty ImagesЛьвов аҳолиси ҳаво ҳужуми тревогасидан кейин бомбабанагоҳда яширинган. 26 март куни шаҳарга руслар яна ракета зарбалари йўллади.
Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETAУруш бошидан буён Украинанинг кўплаб аҳоли пунктлари зарбаларга учрамоқда. Киевда аҳоли бир ойдан буён авиазарбалардан сақланиш учун метрога тушиб яшамоқда
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETAПоезд вагонида яшаётган болалар. Киевдаги каби Харьковда ҳам аҳоли метродан бомбапанагоҳ сифатида фойдаланмоқда
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETAМариуполдаги уйлар ёнидан қазилган қабрлар. Россия ҳарбийлари томонидан қамал қилинган шаҳарда қабристонга етиб бориш мушкул, аҳоли вафот этганларни ҳовлига кўмишга мажбур бўлмоқда
Михаил Терещенко / ТАССМариуполдаги турар жой бинолари олдида ёниб кетган ҳарбий техника
Михаил Терещенко / ТАССХарьковда артиллерия зарбаларидан кейин чиққан ёнғин
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETAМариупол ва Мелитополдан Запорожьега келганлар чиққан автобуслар колоннасида қизи билан ўтирган аёл
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETAОдессадаги армия блокпостида турган украин аскари
Louai Barakat / SIPA / Scanpix / LETA