Zamin фонди акцияси доирасида Тошкентнинг 13 гектардан ошиқ майдонига дарахт экилди
Zamin фонди Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш мақсадида “Яшил замин” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Бугун, 1 апрел куни лойиҳа доирасида навбатдаги яшил майдон Сергели туманидаги ҳаво ифлосланиши юқори даражада бўлган, саноат корхоналарига яқин ҳудудда – “Қурувчи” мавзесида ташкил этилди. Бу ҳақда фонд ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугуннинг ўзида 4,5 гектар майдонга 2740 туп дарахт экилди. Акцияда “Zamin Education” ўқувчилари билан биргаликда фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам иштирок этди.
“Яшил замин” лойиҳаси бошланганидан буён Тошкент шаҳридаги дарахтлар экилган умумий майдон ҳажми 13 гектардан ошди, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, бу жараёнда суғориш ва ёритиш тизимлари, йўлаклар ётқизиш, ўриндиқлар ва чиқинди учун урналар ўрнатиш масалалари ҳам ҳал қилинган.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
23:45 / 08.11.2024