Ўзбекистон | 09:42 / 02.04.2022
11528
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида юк машинаси ағдарилди

Бошқарув йўқолиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.

Фото: ЙҲХХ

Қайд этилишича, 1 апрель куни соат 15:00 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган С.К. тиркама уланган (тиркама устига «контейнер» ортилган) «Камаз» русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб йўлнинг 846-километрига етган вақтда бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.

Мазкур ЙТҲ натижасида ҳайдовчи С.К.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, айни жараёнларда ЙТҲ сабаб юзага келган тирбандлик бартараф этилмоқда.

Аввалроқ, Янгийўлда автобус ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид