Жамият | 20:00 / 05.04.2022
9040
2 дақиқада ўқилади

Ипотека-банк энг фаол банклар қаторида эътироф этилди

Фото: Ипотека-банк

Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2022 йил 1-чорагида энг фаол банклар рейтингини эълон қилинди. Рейтингга кўра, жорий йилда банклар орасида Ипотека-банк энг катта ўсишга эришиб, 6 поғона кўтарилган ҳолда жами банклар орасида 3-ўринни, давлат банклари орасида 1-ўринни эгаллади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар таҳлилчиларининг фикрига кўра, трансформация ва хусусийлаштириш жараёнидаги Ипотека-банк, ижобий натижаларга эришиш учун асосан молиявий оммабоплик (депозитларнинг кредитларга нисбати, халқаро ва махаллий молия бозорида фаоллик)да лидерликни сақлаб қолган ҳолда, бошқарув самарадорлиги (бизнесни оптимизациялаш (CIR), ҳар бир ходим яратувчи фойда ва рисксиз даромадлар ҳажми)ни оширишга эришди.

«Ипотека-банк» АТИБ Ўзбекистон банк тизимида бешинчи йирик банк бўлиб, банк бозорида 9 фоиз улушга эга. Ипотека-банк келажакда ҳам ўзининг банк маҳсулотларини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва барча бизнес-сегментларидаги мижозларига юқори сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилиб олган.

Сайт: www.ipotekabank.uz/uz/news/news050422/

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид