Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда футбол академияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида футболни янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан «Сўғдиёна» ва «Сўғдиёна Вумен» профессионал футбол клублари ҳузурида футбол академиясини ташкил этиш назарда тутилган.
Академия фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди, бунда ўқув жараёни унга энг яқин масофада жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади.
Қуйидагилар академиянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:
- ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, футбол маҳорат мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдами кўрсатишни таъминлаш;
- зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш;
- академия базасида миллий терма жамоалари ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш;
- Европа футбол жамоалари, футбол мактаблари, академиялари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
Академия қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олиш ва тайёрлашга йўналтирилган нодавлат спорт таълим ташкилоти ҳисобланади.
Академиянинг умумий контингенти 168 нафар ўқувчини ташкил этади, ҳар йили танлов асосида 24 нафар қобилиятли футболчилар қабул қилинади.
Академияда ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади, ўқиш якунланганидан сўнг аттестат берилади. Битирувчиларга олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида кейинги махсус, касб-ҳунар таълими берилиши таъминланади.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025