Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банк ташкил этишда чет эл банкларига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади
Марказий банк бошқарувининг “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:
- аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни бекор қилиш;
- банк филиаллари ва банк хизматлари офисларини очиш ва ёпиш тартибини хабардор қилиш тартиб-таомилларига ўтказиш;
- банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда чет эл банкларига қўйилган талабларни енгиллаштириш;
- банк раҳбар ходимларини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш.
Қарор лойиҳаси лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида ортиқча ҳужжатбозликдан воз кечишни, Ўзбекистонда банк очишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда чет эл банкларининг капиталига қўйилган талабларни енгиллаштиришни, банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида банкнинг айрим раҳбар лавозимларига белгиланган талабларни такомиллаштиришни кўзда тутмоқда.
Шу билан бирга, қарор лойиҳаси билан айрим нормалардаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 18.09.2024
Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди
12:40 / 20.07.2024
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
07:51 / 07.10.2023
1 ноябрдан Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича янги талаблар кучга киради
10:52 / 15.03.2023