Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар қурбон бўлди
Охирги ҳафтада мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида 200га яқин сув тошқинлари содир бўлган.
Фото: Anadolu Agency
Филиппинда тропик ёмғирлар натижасида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 28 киши ҳалок бўлди.
Хабар қилинишича, Байбай шаҳри яқинидаги тўртта қишлоқда содир бўлган кўчкилар натижасида 22 киши ҳалок бўлган, 20 кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Давао-де-Ора ва Шарқий Давао провинцияларида юз берган сув тошқинлари яна олти кишининг умрига зомин бўлган.
Охирги ҳафтада мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида 200га яқин сув тошқинлари содир бўлган.
Маълумот берилишича, 30 минг оила хавфсиз жойларга кўчирилган.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025