Жаҳон | 23:52 / 16.04.2022
25704
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Россиядан Ми-17В5 вертолётларини сотиб олмайдиган бўлди

Таъкидланишича, Ҳиндистон ҳукумати маҳаллий вертолётлар ишлаб чиқариш дастурини қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Фото: РИА "Новости"

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга қаратилган "Made in India" лойиҳаси туфайли Россиядан 48 дона Ми-17В5 вертолётларини сотиб олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Ani агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

"Шартномани ёпишга қарор қилинди. Ҳарбий-ҳаво кучлари маҳаллий вертолётлар ишлаб чиқариш дастурини қўллаб-қувватлашига қарор қилинди", - деган манбалар.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ушбу қарор Россиянинг Украинага бостириб киришидан анча аввал қабул қилинган.

Қайд этилишича, Ҳиндистон ҳукумати "Made in India" лойиҳаси доирасида импорт қилинувчи маҳсулотлар ўрнини маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдиришни режалаштирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид