Ўзбекистон | 07:39 / 18.04.2022
6229
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон икки ойда Россияга 2,5 минг тонна анор етказиб берди

Ўзбекистон икки ойда қарийб 5 минг тонна анор экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Pixabay

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-февраль ойларида хорижий давлатларга қиймати 5,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 4,9 минг тонна анор экспорт қилган. 

Қайд этилишича, анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп анор экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қиляпти – 2,5 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлат кесимида қуйидагича:

  • Қозоғистон – 1,7 минг тонна;
  • Тожикистон – 492 тонна;
  • Қирғизистон – 239 тонна.

Икки ойда хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти – 998 тонна; 
  • Сурхондарё вилояти – 823 тонна; 
  • Тошкент вилояти – 767 тонна; 
  • Фарғона вилояти – 661 тонна.  

Мавзуга оид