Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фудшеринг платформалари ва озиқ-овқат банклари ташкил этилиши мумкин
Биргина Тошкентда ҳар йили 730 тоннага яқин нон чиқиндига ташланмоқда.
2022 йил 21 апрел куни Адлия вазирлиги томонидан “Озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш ва кам таъминланган аҳолини бепул истеъмол маҳсулотлари билан таъминлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Тадбирда бутун дунё бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилиги ортиб бораётгани қайд этилди. БМТ маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйича ишлаб чиқарилган жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,64 миллиард тоннаси (жами озиқ-овқат маҳсулотларининг 31 фоизи) чиқиндига айланган. Йўқотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг 25 фоизи эса бутун дунёдаги очлик муаммосини тўлиқ ҳал қилиш имкониятини беради.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар йили 3 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндига айланмоқда. Биргина Тошкент шаҳрида ҳар куни 2 тоннага, йилига 730 тоннага яқин нон маҳсулоти чиқиндига ташланади.
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигига хайрия қилинган маҳсулотлар учун солиқ юкининг юқорилиги, фудшеринг платформаларининг мавжуд эмаслиги, озиқ-овқат банклари фаолиятининг йўлга қўйилмаганлиги каби муаммолар сабаб бўлмоқда.
Тадбирда озиқ-овқат маҳсулотлари исрофгарчилигини камайтириш борасида хорижий давлатларда қўлланилаётган чоралар, хусусан, хайрия фаолияти учун солиқ имтиёзларини жорий этиш, фудшеринг платформалари ва озиқ-овқат банклари фаолиятини ривожлантириш, яроқлилик муддатини белгилаш тизимини такомиллаштириш кабиларни Ўзбекистонда ҳам жорий этишга, бу бўйича қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид
13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
21:15 / 09.04.2025
АҚШ қашшоқ мамлакатлар учун илгари ёпилган бир нечта озиқ-овқат дастурларини тиклайди
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025