Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда «Аёқчисой» сел сув омбори қурилади
Қашқадарёда “Аёқчисой” сел сув омборини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
Қайд этилишича, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик “Аёқчисой” сел сув омборини қуриш бўйича таклиф киритилади.
Оборотдан чиққан 40 минг гектардан ортиқ ерлар қайта фойдаланишга киритилади. Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Қамашида 20 минг гектар, шундан жорий йилда 10 минг гектар анорзорлар барпо қилинади.
“Косон” фермер хўжалиги тажрибаси асосида, вилоятдаги ҳар бир пахта кластерлари ва фермер хўжаликлари ўзининг дала четларига тут ва ток кўчатлари ҳамда сабзавот экинлари экиш ташкил қилинади.
Пахта кластерлари даромадининг бир қисмини ажратган ҳолда, вилоятдаги сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик асосида бериб, таъмирлаш ва сақлаш харажатларини молиялаштиришнинг янги тизими жорий қилинади. Бу Қашқадарё тажрибаси бўлади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025