Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Украинага боради
Антониу Гутерриш ташриф доирасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба иштирокида ишчи йиғилиши ўтказишни режалаштирган, кейин эса Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 28 апрел куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказади. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Гутерриш ташриф доирасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба иштирокида ишчи йиғилиши ўтказишни режалаштирган, кейин эса Украина раҳбари билан учрашув ўтказади.
Бундан ташқари, Гутерриш Украина халқига гуманитар ёрдамни кўпайтиришни муҳокама қилиш учун БМТнинг минтақадаги тузилмалари вакиллари билан учрашади.
Аввалроқ Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун 26 апрел куни Москвага бориши хабар қилинганди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, у шунингдек, Россия президенти Владимир Путин қабулида бўлади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025