Жаҳон | 16:00 / 28.04.2022
7990
1 дақиқада ўқилади

Германия парламенти Украинага оғир қуроллар етказиб берилишини маъқуллади

Бундестаг қарорида таъкидланишича, Украинага оғир қуролларни етказиб бериш Германия мудофаа салоҳиятига путур етказмаслиги лозим. 

Фото: DPA

Германия бундестаги депутатларнинг Украинага оғир қуроллар етказиб бериш тўғрисидаги таклифини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватлади

Парламент қарорида бундестаг Германия ҳукуматини "Украинага зарур техникани етказиб беришни давом эттириш ва имкон борича тезлаштириш ҳамда оғир ва мураккаб тизимли қуроллар етказишни кенгайтириш"га чақирган. 

Шу билан бирга, ҳужжатда таъкидланишича, бу техникаларни Украинага етказиб бериш Германия мудофаа салоҳиятига путур етказмаслиги лозим.  

"Германия бундестаги Россиянинг Украинага қарши шафқатсиз урушини кескин қоралайди. Россия ўз ҳаракатлари билан халқаро ва гуманитар ҳуқуқни қўпол тарзда бузди ва Европадаги тартибни буткул издан чиқаришга уринмоқда", - дейилади бундестаг қабул қилган ҳужжатда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид