Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими жорий этилади
Президент фармони билан президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.
Қуйидагилар агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- криптоактивлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- криптоактивлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;
- криптоактивлар айланмаси соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- давлат бошқаруви ва турли ижтимоий-иқтисодий соҳаларга маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини ва бошқа энг янги технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ташаббус қилиш ва илгари суришга кўмаклашиш.
Агентлик криптоактивлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи криптоактивлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини (“Тартибга солиш қумдони” махсус режими) белгилайди.
“Тартибга солиш қумдони” махсус режимида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
- махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;
- махсус режим иштирокчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади ҳамда солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.
Агентлик директори Дмитрий Романович Ли қайта ташкил этилган агентлик директори сифатида фаолиятини давом эттиради.
Мавзуга оид
12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди
08:17 / 29.11.2023
Ўзбекистонда «Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш тартиби белгиланди
08:20 / 03.08.2022
Криптоактивлар соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдори белгиланмоқда
07:31 / 30.11.2021