Ўзбекистон | 11:21 / 29.04.2022
13736
1 дақиқада ўқилади
“Мурунтов” дунёдаги энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолди
Kitco компанияси экспертлари 2021 йилда олтин қазиб олиниши бўйича конлар рейтингини эълон қилди. Навоий вилоятида жойлашган “Мурунтов” кони иккинчи бор дунёнинг энг катта олтин кони сифатида эътироф этилди.
Рейтингга кўра, 2 млн унция олтин қазиб олинган “Мурунтов” кони биринчи ўриндан жой олган. Мутахассисларнинг баҳолашларича, кондаги олтин захиралари 150 млн унциядан ошади. Коннинг узунлиги 3,3 км, эни 2,5 км ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади.
“Мурунтов” кони 2020 йилда ҳам рейтингда пешқадамлик қилганди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Мурунтов” яқин келажакда дунёнинг энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолади.
Рейтингда кейинги ўринларда АҚШдаги “Карлин”, Индонезиядаги “Грасберг” ва Россиядаги “Олимпиада” конлари жойлашган.