Жаҳон | 12:47 / 30.04.2022
9790
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда март ойида 122 йиллик ўртача иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди

Ҳиндистонда бу йил иссиқ ҳарорат муддатидан 2 ой олдин кириб келган. Бу – миллионлаб кишилар ҳаётини издан чиқариши ва буғдой ҳосилини камайтириб юбориши мумкинлиги айтилмоқда.

Фото: Reuters

27 апрелда Ҳиндистоннинг 5та кузатув станциясида ҳаво ҳарорати +45 дарaжадан юқори иссиқни қайд этган.

Ҳиндистон учун иссиқ ҳаво ҳарорати табиий ҳол. Аммо мамлакатда ўта юқори ҳарорат одатда май-июн ойларига тўғри келади. Ҳиндистон метеорология департаменти хабарига кўра, мамлакатда ёз бу йил вақтлироқ бошланган.

Март ойидаги ўртача максимал ҳарорат охирги 122 йил ичида кузатилмаганди. Иссиқ ҳаво тўлқинлари ой давомида сақланиб турган. Яқин кунларда пойтахт Деҳлида ҳарорат 44 даражага етиши кутилмоқда.

Мамлакатдаги фермерлар ҳароратнинг кутилмаган вақтда кўтарилгани буғдой ҳосилига таъсир қилишини айтмоқда. Бу – Украинада кечаётган уруш фонига глобал буғдой танқислигини келтириб чиқариши мумкин.

Ҳиндистоннинг асосан шимолий ва марказий ҳудудларида ёз доим жуда иссиқ бўлган. Замонавий совиткич асбоблари чиққунича ҳам бу ерда аҳоли иссиқлик билан турли шаклда курашиб келган. Масалан, сувни сопол кўзаларда сақлаб, таналарига хом манго суриб олишган. Аммо бу йилги ёз яна ҳам иссиқроқ бўлиши тахмин қилиняпти. Бу – миллионлаб одамлар ҳаётини издан чиқариб юбориши мумкин. 

Мавзуга оид