Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Киевдаги митинг ва Мексикага борган украин қочқинлари. Уруш суратлари
Россия босқинининг 69-кунида Запорожьега Мариуполдан, шу жумладан «Азовстал» комбинати ҳудудидан эвакуация қилинганлар етиб келди. Шу билан бир вақтда россиялик ҳарбийлар «Азовстал»га зарбалар беришни давом эттирмоқда (у ерда ҳали ҳам тинч аҳоли вакиллари бор). РФ мудофаа вазирлиги буни украин ҳарбийлари сукунат режимидан фойдаланган ҳолда ўт очиш нуқталарига чиқишгани билан изоҳлаган. Украинанинг қатор регионларига ракета зарбалари берилди: Лвовда учта электр подстанцияси ўққа тутилди, Кировоградск, Днепропетровск ва Карпаторти областларида — темирйўл инфратузилмаларига зарбалар берилган.
Мехико Сити яқинидаги лагерда фарзанди билан турган украиналик аёл. AP Photo/Marco Ugarte
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
Ўтган тунда Украинанинг бир қанча областларида аҳоли пунктларини миномётлар ва ракеталар билан ўққа тутиш давом этди. Украина қуролли кучларига кўра, сешанба куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Украинанинг турли ҳудудлари бўйлаб «20 га яқин» қанотли ракеталар учирган ва камида бешта темирйўл станцияларини нишонга олган.
Президент Володимир Зеленский шаҳарларга йўлланаётган зарбалар сони ортаётганига муносабат билдириб, Россия шу тариқа «ожизларча қасд олаётгани»ни айтди.
Британия ҳарбий разведкаси хабар беришича, Россия қўшинлари Изюм жанубида Краматорск ва Северодонецкка юриш қилиш учун қайта гуруҳланмоқда, аммо ҳозирча украинлар мудофаасини ёриб ўта олишмаяпти.
Евроиттифоқ чоршанба куни Россия нефтига эмбарго киритиш муддати бўйича аниқ қарорга келиши кутилмоқда.
Мариуполдаги «Азовстал» комбинати ҳудудига ҳужумлар тунда ҳам давом этган.
Луганск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай Попасная учун жанглар давом этаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар ўтган кун давомида шаҳарга штурм билан киришга уринган. Попасная учун март ойидан буён шиддатли жанглар олиб борилмоқда.
Беларус қуролли кучларида «жавоб қайтариш кучларини тўсатдан текшириш» бошланди. Ушбу кенг қамровли текширувнинг мақсади «ходимларнинг инқирозли вазиятлар юзага келиши мумкин бўлганда тез жавоб беришга тайёрлиги ва қобилиятини баҳолашдир».
Кривой Рог
Украина армияси кўнгиллиси Валерий Кривой Рогда зирҳли нимча тақиб кўрмоқда. Валерий — Украина шарқидаги можаро фахрийси. У тез орада кўнгилли сифатида фронтга йўл олади. Зирҳли нимча ва ҳарбий формани Валерийга Кривой Рогдаги ертўлада ишлаётган «Фазенда» кўнгиллилар гуруҳи тақдим этишди.
John Moore / Getty ImagesФронт чизиғидаги районлардан эвакуация қилинганлар Кривой Рог вокзалига келишмоқда. Улар бу ердан Украина ғарбига, эҳтимол хорижга ҳам кетиши мумкин.
John Moore / Getty Images
Бир ой давомида россиялик ҳарбийлар ишғолида бўлган Термаховка қишлоғи аҳолиси ёниб кетган ҳарбий техника олдидан ўтмоқда.
Anastasia Vlasova / Getty ImagesКиевда дунё етакчиларидан Мариуполдаги тинч аҳоли вакиллари ва украин ҳарбийлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак ташкиллаштириш талаби билан митинг ўтказилди. Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Северодонецк
Луганск области маъмурий маркази Северодонецкда уруш даврида бошпанага айланган диний маросим хизматлари офиси олдида турган кекса ёшли аёллар.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAШаҳар шифохонасида онасига ёрдам кўрсатилаётган вақтда уни кутиб турган 11 ёшли қизи.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETAКраматорскдан эвакуация вақтила бир-бирини қучаётган кишилар. Фото: AP Photo/Andriy AndriyenkoКелиб чиқишига кўра украин бўлган Америка фуқароси Михаил Пастенак ва унинг украиналик севгилиси Мазиана Ҳижозишин Мехико Сити яқинидаги Изтапалапада жойлашган Утопия Парк лагерида. Пастенак Ҳижозишин Қўшма Штатларда қочқин мақомини олишини тезлаштиришга ёрдам бермоқда. Фото: AP Photo/Marco Ugarte
Мариупол
Мариупол кўчаларидан бирида чиқиндилар уюми. Фото: Пётр Ковалёв / ТАССИльич номидаги металлургия комбинати автотураргоҳи. Фото: Пётр Ковалёв / ТАСС
Лвов
Украина жануби ва шарқидан, жумладан Мариуполдан эвакуация қилинганлар олиб кетилаётган автобус деразасидан қараётган бола. Автобус Лвовдан Полша Пшемислга йўл олмоқда. Фото: Leon Neal / Getty ImagesРоссия ракета зарбаларидан кейин кўтарилган тутун. Шаҳар мэри Андрей Садовий зарбалар оқибатида камида икки киши жабрлангани ва бир неча электр подстанциялари шикастлангани, айрим районлар электр таъминотидан узилгани ҳақида хабар берган.
Leon Neal / Getty ImagesЎт ўчирувчилар Россия ракета зарбаларидан жабрланган электр подстанциясида ишламоқда
Andrii Gorb / Reuters / Scanpix / LETAҲаво тревогаси чоғида бомбапанагоҳда ўтирган болалар
Leon Neal / Getty Images