Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия етти нафар даниялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади
Россия ТИВ «Копенҳагеннинг нодўстона ҳаракатлари»га нисбатан кескинроқ чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги Дания элчихонасининг етти нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилди.
Таъкидланишича, бунга россиялик дипломатларнинг Даниядан чиқариб юборилиши ва «Дания ҳукуматининг Киевга ҳарбий ёрдам бериши» сабаб бўлган.
Россия ТИВ шунингдек, «Копенҳагеннинг нодўстона ҳаракатлари»га нисбатан кескинроқ чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Қиролликнинг Россияга қарши ошкора сиёсати икки томонлама муносабатларга жиддий зарар етказиши мумкин»,— дейилади ТИВ хабарида.
5 апрел куни Россиянинг Даниядаги элчихонаси ва савдо ваколатхонасининг 15 нафар ходими Даниядан чиқариб юборилганди. Улар жосусликда айбланган.
Мавзуга оид
23:20 / 22.05.2025
Данияда пенсия ёши оширилади
10:15 / 22.05.2025
Исроил ҳарбийлари европалик дипломатлар томонга ўқ узди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025