Ўзбекистон | 07:54 / 06.05.2022
9279
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида багаж бўлинмасининг иши намойиш этила бошланди

«Тошкент» халқаро аэропортига келган йўловчилар ўз багажларини онлайн-эфир орқали томоша қилиш имконига эга бўлади. 

Uzbekistan Airports хабарига кўра, багаж бўлинмасидан олинган видео учиш залида икки томондаги юк ленталарининг тепасига ўрнатилган мониторларда кўрсатилади.

«Биз юкларини кутаётган йўловчилар учун багаж бўлинмасида тўғридан тўғри намойишни йўлга қўйдик. Бу дунёнинг кўплаб аэропортларида қўлланаётган тажриба. Багаж лентага туширилади ва ҳар бир киши ўз нарсаларига қандай муносабатда бўлаётганини кўриши мумкин. 

Шунингдек, бу юкчиларни ҳам интизомга чақиради, чунки улар камералар орқали видео учиб келиш залида кўрсатилаётгани ҳақида огоҳлантирилади. Бундан ташқари, ҳозирда ҳэндлинг компанияси багажни кутиш вақтига катта эътибор қаратмоқда – бу ўртача 20 дақиқадан ошмаслиги керак», - дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

«Тошкент» халқаро аэропортида бундай янгилик илк маротаба амалга оширилди ва йўловчилар учун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга, бошқарув компанияси ҳамда аэропорт очиқ ахборот сиёсатини шакллантиришга қаратилган.

Мавзуга оид