Ўзбекистон | 07:33 / 07.05.2022
4556
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйди

Uzbekistan Airways АЖ 2022 йил 4 майдан Урганч – Фарғона – Урганч йўналишида авиақатновни йўлга қўйди. 

Фото: Kun.uz

Авиакомпания хабарига кўра, Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун қулайлик яратиш, шунингдек, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш мақсад қилинган.

Парвозлар ҳафтада бир марта – чоршанба кунлари қуйидаги келтирилган жадвал (маҳаллий вақт) асосида амалга оширилади:

  • Урганчдан жўнаб кетиш: 09:20;
  • Фарғонага етиб бориш: 11:00;
  • Фарғонадан жўнаб кетиш: 11:50;
  • Урганчга етиб бориш: 13:30.

Урганч – Фарғона йўналиши бўйича авиачипта нархи 342 406 сўмдан (багажсиз) ва 413 249 сўмдан (багаж билан), Урганч – Фарғона – Урганч йўналиши бўйича эса 649 391 сўмдан (багажсиз) ва 791 077 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Бундан олдин Тошкентдан Фарғона ва Наманганга қўшимча парвозлар йўлга қўйилганди

Мавзуга оид