Ўзбекистон | 09:35 / 10.05.2022
17761
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қотиллик содир бўлди, икки киши гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда 2 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: РБК

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Элмурод Қурбонов” фермерлар уюшмаси Қўймадуз қишлоғида мудҳиш қотиллик рўй бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 8 май куни Каттақўрғон тумани, Найман маҳалласи, Қўймадуз қишлоғида қотиллик жинояти содир этилган. Фуқаро Ф.Қ. номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган.

Суд тиббий экспертининг 2022 йил 8 май кунидаги маълумотномасига кўра, марҳум Ф.Қ.нинг танасида кўплаб қасддан етказилган жароҳатлар изи сақланиб қолган. Марҳум ўлими ички ва ташқи қон кетишдан келиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 2 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид