Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида Россиянинг ўрнини эгаллади
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеяси Россия ўрнига Чехияни инсон ҳуқуқлари кенгашига (ИҲК) киритиш тўғрисидаги резолюция учун овоз берди, ташаббус 157 та овозга эга бўлди.
Чехия 2023 йил 31 декабргача инсон ҳуқуқлари кенгашига сайланди.
Россия бош ассамблеянинг 7 апрель куни Украинанинг Буча шаҳридаги воқеаларга бағишланган навбатдан ташқари сессиясида аъзоликни тўхтатиб туриш тўғрисидаги резолюция қабул қилингандан сўнг ИҲКдан чиқариб юборилганди.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг қайд этишича, Россия кенгашдаги ўрнини сақлаб қолган, бироқ овоз бериш ва чиқиш қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.
Россия 2006 йилдан 2012 йилгача БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси бўлган, 2014 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда кенгашга қайтган. 2016 йил 28 октябрда Россия Хорватия ва Венгрияга ютқазиб, 2017-2019 йиллар учун ИҲКга киритилмаган. Россия 112 овоз, Венгрия 144, Хорватия 114 овоз олган. Ўша йилнинг бошида 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари Россияни Суриядаги сиёсати туфайли кенгашдан чиқаришни талаб қилиб петицияни имзолаган.
Тўрт йиллик танаффусдан сўнг Россия 2020 йилда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди. Ўшанда кенгашга Куба, Покистон ва Хитой ҳам кирган, шундан сўнг АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпео бу мамлакатларнинг сайланиши «АҚШнинг 2018 йилда кенгашдан чиқиш ҳақидаги қарори тўғри бўлганини тасдиқлаши» ҳақида гапирганди.
Шу номдаги комиссия ўрнига БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги қарор 2005 йилда БМТ саммитида қабул қилинган. Бу БМТ бош ассамблеясининг органи бўлиб, йилига камида уч марта мунтазам равишда йиғилади. БМТ ИҲК 47 давлатдан иборат. Агар кенгаш аъзоси инсон ҳуқуқларини оммавий ва мунтазам равишда бузганликда айбланса, унинг аъзолиги БМТ бош ассамблеяси аъзоларининг учдан икки қисми овози билан тўхтатилиши мумкин.
Кенгаш аъзолари уч йил муддатга сайланади ва кетма-кет икки марта ваколат муддати тугагандан сўнг дарҳол қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
21:49 / 21.05.2025