Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик алоқалар ўрнатди
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 140-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё».
10 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Сент-Винсент ва Гренадин ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжат Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Иброҳимов ҳамда Сент-Винсент ва Гренадин оролларининг БМТдаги доимий вакили Инга Ронга Кинг томонидан имзоланди.
Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Кариб денгизи ҳавзасининг ғарбий қисмида жойлашган давлат ҳисобланади. Мамлакат БМТ фаолиятида фаол иштирок этиб келади, 2020-2021 йилларда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси, 2018-2019 йилларда эса ташкилотнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси бўлган.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари доирасида биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Икки ва кўп томонлама кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам алоқаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан келишувга эришилди.
2022 йил 9 март куни Ўзбекистон Сент-Китс ва Невис Федерацияси билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
08:56 / 28.09.2024