Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қаҳва ва чой фестивали бўлиб ўтади
13-15 май кунлари Тошкент шаҳридаги Мовий гумбазлар хиёбонида биринчи “Қаҳва ва чой-2022” фестивали — Tashkent Coffee & Tea Festival 2022 бўлиб ўтади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, фестиваль меҳмонлари қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликларини татиб кўриши мумкин бўлади.
Tea&Coffee Expo кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилса бўлади. Фестиваль соҳанинг барча янгиликларини тақдим этиб, қаҳва дамлаш учун аксессуарларни ҳам намойиш этади.
Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилиши мумкин.
Дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисида давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.
Фестиваль ташкилотчилари: Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Баристалар уюшмаси ва “Макон” телеканали.
Аввалроқ Ўзбекистон уч ойда 11 млн долларлик чой импорт қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
21:13 / 10.12.2024