Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда 31 киши мафияга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди
Қўлга олинганлар шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ва тайёрлаш, қурол сақлаш, товламачилик ва бошқа жиноятларда ҳам гумонланмоқда.
Италия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари мафияга алоқадорликда гумонланган 31 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Ansa агентлиги хабар берди.
Маълумот берилишича, қўлга олинганлар шунингдек, гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ва тайёрлаш, қурол сақлаш, товламачилик ва бошқа жиноятларда ҳам гумонланмоқда.
Қайд этилишича, 29 киши ҳибсга олинган, икки киши уй қамоғига ҳукм қилинган.
Ҳибсга олишлар Сицилия, Калабрия ҳамда мамлакат шимолида амалга оширилган.
Гап "Коза ностра" мафиясининг эҳтимолий аъзолари ҳақида бормоқда. Тергов натижаларига кўра, гуруҳ уч йил аввал 16 минг дона тиббий ниқоб ўғирланиши ишига ҳам алоқадор. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари шунингдек, 80 килога яқин гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025