Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик хизмати раислари учрашув ўтказди
Кеча, 17 май куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Қирғизистон Давлат хавфсизлик миллий қўмитаси раиси, генерал-лейтенант Қамчибек Ташиев билан учрашув ўтказди.
Қирғизистон ДХМҚнинг хабар беришича, учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ва Ўзбекистоннинг Наманган вилоятлари чегарасидаги тавсифланмаган ҳудудларни вертолётда кўздан кечирган.
«Шунингдек, учрашув давомида Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов турли масалаларда фикр алмашди ва тегишли қарор қабул қилинди. Учрашув яхши қўшничилик ва дўстлик руҳида ўтди”, – дейилади Қирғизистон томони баёнотида.
Хабарда учрашув қайси давлат ҳудудида бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Лекин Қирғизистон ДХМҚ тарқатган расмларда Абдусалом Азизов вертолётга чиқаётган қирғизистонлик ҳамкасбини кузатиб қолганини кўриш мумкин. Учрашувда, шунингдек Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам қатнашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 май куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани чегара ҳудудида ўзбекистонлик чегарачилар 3 нафар қирғизистонликка ўз узгани ва улар вафот этганини маълум қилганди.
Дастлаб ҳолат юзасидан икки мамлакат чегара хизмати вакиллари учрашув ўтказган.
Кейинроқ Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари вазият хусусида расмий баёнот билан чиқиб, қонунбузарликнинг олдини олиш мақсадида Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтаётган шахсларга белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлинганини таъкидлаган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 2022 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 223-моддаси («Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистонга кириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
13:40 / 24.11.2024
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024