Жамият | 21:17 / 18.05.2022
13915
1 дақиқада ўқилади

Танқиддан сўнг: Янгийўлдаги кўприк таъмирдан чиқди

Kun.uz таҳририяти “Очиқ бюджет” ижроси Янгийўл ва Гулистон туманларида муаммога учраётгани ҳақида танқидий мақола эълон қилган эди. Мазкур мақолада келтирилган Янгийўлдаги кўприк таъмирдан чиқарилди.

Фото: Янгийўл тумани ҳокимлиги

Тошкент вилояти Янгийўл тумани, Чангтепа маҳалласидаги Жўн каналидан 5-умумтаълим мактабига ўтувчи кўприкни қайта қуриш ташаббуси «Очиқ бюджет» порталига киритилган. 2021 йил 13 августдан 2 сентябргача давом этган овоз бериш жараёнида мазкур ташаббус туман миқёсида ғолиб деб топилган. Бироқ кўприк қурилиши ўз вақтида бошланмаган эди.

Лойиҳага 100 млн сўм ажратилиши керак бўлган.

Маҳалла аҳлининг вилоят ҳокимига йўллаган мурожаатига жавобан вилоят молия бошқармасининг маълум қилишича, кўприк қуриш учун сўралган 100 млн маблағ ажратилиб, махсус ҳисоб рақамига ўтказилган. 2021 йил 9 декабрда Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўприк қуриш учун танлов эълон қилинган. Бироқ белгиланган муддат давомида бирорта ҳам таклиф келиб тушмаган ва қайта танлов эълон берилиб, мурожаат ижроси таъминланиши таъкидланган эди.

Маҳалла фаолларининг Kun.uzга маълум қилишича, ҳозирда кўприк тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, фуқаролар фойдаланиши учун топширилган.

Мавзуга оид