Жаҳон | 20:24 / 25.05.2022
8485
2 дақиқада ўқилади

Молдова собиқ президенти коррупция ва давлатга хиёнат қилишда айбланди 

Игор Додон 24 май куни аксилкоррупция прокуратураси ходимлари томонидан 72 соатга ҳибсга олинганди.

Фото: AP

Молдова аксилкоррупция прокуратураси мамлакат собиқ президенти Игор Додонга қарши тўртта модда бўйича айблов эълон қилди. Бу ҳақда унинг адвокати Максим Лебединский хабар берди.

"Бугун аксилкоррупция прокуратураси Додонга нисбатан тўртта модда бўйича расман айблов эълон қилди, булар ичида коррупция ҳамда давлатга хиёнат айбловлари бор", - деди Лебединский.

Маҳаллий қонунчиликка кўра, прокуратура суддан айбланувчининг 30 кун муддатга ҳибсга олинишини сўраши мумкин.

Додон пассив корупция, ноқонуний бойлик орттириш, партияни жиноий ташкилот томонидан молиялаштириш ва давлатга хиёнат қилишда гумонланиб 24 май куни аксилкоррупция прокуратураси ходимлари томонидан 72 соатга ҳибсга олинганди.

Собиқ президентнинг уйида тинтув ва тергов ишлари ўтказилди.

Додон 2016 йил декабридан 2020 йил декабрига қадар Молдова президенти бўлган. У Россия билан яқиндан ҳамкорлик қилишга интилган ва россияликлар президенти Владимир Путин билан бир неча бор учрашган.

2020 йил ноябрида президентлик сайловларининг иккинчи турида Додон ғарбпараст номзод сифатида кўрилган Майя Сандуга ютқазди.

Мавзуга оид