Ўзбекистон | 07:45 / 01.06.2022
16397
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда жойлашган цехда йирик ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган ёнғин 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техника ёрдамида ўчирилди.

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 31 май куни соат 18:11 да Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олиниб, соат 18:51 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг сендвич панелли том ёпмасининг тахминан 300 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
 
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинодаги маҳсулотлар сақлаб қолинган.

Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид