Жаҳон | 12:50 / 02.06.2022
37939
5 дақиқада ўқилади
Донбассдаги жанглар ва шаҳарлар ўққа тутилиши. Уруш суратлари
Урушнинг 98-куни ўтди. Россия қўшинлари Донбассда юришини давом эттирмоқда, Славянск, Краматорск ва Лисичанск ҳам хавф остида. Украина пойтахтида янграган баёнотларга кўра, россияпараст кучлар Северодонецкнинг 80 фоизини эгаллаб бўлишган, шаҳар кўчаларида жанглар кетмоқда.
Украинадаги урушнинг 99-куни. Сўнгги маълумотлар
- Украинларнинг Херсон атрофидаги қарши ҳужумлари тўхтаб қолган. Вашингтондаги Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, украин кучлари Херсон области шимолидаги ҳудудларда жойлашган россиялик ҳарбийлар таъминоти учун фойдаланиладиган асосий йўллардан бирининг атрофидаги позицияларни эгаллашган.
- Северодонецкда жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки ахборотида россиялик ҳарбийлар шаҳарда «штурм ҳаракатлари»ни давом эттираётгани айтилган.
- Жо Байден маъмурияти украин ҳарбийларига MQ-1 Predator дрони модификацияси бўлган MQ-1C Gray Eagle учувчисиз учиш қурилмаларидан тўрт донасини етказиб бериши мумкин. Бу расмий баёнот эмас, аммо бу тўғри бўлиб чиқса, Украина армияси хусусиятларига кўра «Байрактар»лардан ҳам афзалроқ бўлган тўртта дронга эга бўлади.
- Украина Бош штабига кўра, барча йўналишларда катта миқдорда учувчисиз учиш аппаратлари йўқотилгани туфайли Россия жанг майдонида ҳатто ФВВга тегишли дронларни ҳам қўллашга мажбур бўлмоқда.
- Луганск области устидан назоратни мустаҳкамлаш ва ҳарбий ҳаракатларни Донецк областига кўчириш учун Россия армияси табиий тўсиқ бўлган Шимолий Дон дарёсини кечиб ўтиш зарур ҳисобланади. Дарёдаги асосий кечув жойлари Северодонецк ва Лисичанск шаҳри ўртасида ҳамда яқинда эгаллаб олинган Лиманда жойлашган. Аммо украинлар армияси дарё соҳилларини назорат қилишда ва кўприкларни портлатишда давом этмоқда.
Қуйида 1 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024