OneWeb компанияси Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 7 июн куни ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов OneWeb компаниясининг бозорга кириш бўйича директори Иван Зайцев билан учрашув ўтказди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, учрашувда, шунингдек, АКТ вазирлиги вакиллари ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда OneWeb компанияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакили Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганини билдириб ўтди.
Жорий йилнинг 16 май куни «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда компания ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Меморандум асосий мақсади – Ўзбекистон бозорига OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компаниясини жалб қилиш, компания геостационар бўлмаган сунъий йўлдошли алоқа тизими хизматлари билан боғлиқ бир қатор тадбирлар, тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш ва OneWeb сунъий йўлдошларидан фойдаланиш учун давлат асосий эҳтиёжларини аниқлашдан иборат.
7 июн кунги учрашувда компания томонидан ҳудудлар ва олис қишлоқ аҳоли пунктларини, иқтисодиёт турли тармоқларидаги корхоналарни OneWeb алоқа сунъий йўлдошлари орқали юқори тезликдаги кенг полосали интернет билан таъминлашни амалга ошириш бўйича ўз таклифлар билдириб ўтилди.
Мавзуга оид
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
14:00 / 08.09.2024
ICT WEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги доирасида Ўзбекистон-Латвия рақамли ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024