Ўзбекистон | 20:53 / 10.06.2022
29416
1 дақиқада ўқилади

Депутатлар “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёнини мураккаблаштирмоқчи 

Қонунчилик палатасида ўтирган баъзи депутатларнинг иши халқ учун қандайдир тақиқ ва мураккабликлар ўйлаб топишдан иборатми? Ҳар ҳолда депутатларнинг сўнгги вақтларда қабул қилиб, муҳокамага олиб чиқаётган айрим лойиҳалари шунга хизмат қилаётгандек.

Масалан, сўнгги вақтларда бир гуруҳ депутатлар жойларда минглаб катта-кичик муаммоларга ечим бўлаётган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасидаги овоз бериш жараёнларини мураккаблаштириш таклифини илгари сурмоқда.

“Ташаббускор”ларга кўра, лойиҳада ҳозир ҳамма учун қулай бўлган смс юбориш орқали қатнашиш жараёнини бир неча мураккаб жараёнларни ўз ичига олувчи “One ID” тизимига ўзгартириш керак эмиш.

Кеча, 9 июн куни Қонунчилик палатаси биносида ўтган йиғилишда айни мавзу Молия вазирлиги мутасаддилари, депутатлар, жамоатчилик фаоллари ва лойиҳа иштирокчилари иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Қуйида ушбу муҳокама жараёнлари бўйича тайёрланган репортажни томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид