“Зукко Болажон!” фотоалбомининг тақдимоти ўтказилди
“Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият фестивали” доирасида “Зукко Болажон!” фотоалбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: “Маърифат” тарғиботчилар жамияти Aхборот хизмати
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамкорлигида пойтахтимиздаги 482-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Зукко Болажон" фото-албоми тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Мактабгача таълим вазирлигининг масъуллари, пойтахтимизда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, муассаса тарбияланувчилари иштирок этишди.
Тадбирда “Зукко Болажон!” фотоальбоми устида юртимиздаги таниқли олимлар, педагог-психологлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирокида миллий анъаналаримизга хос таълим-тарбия, йўқолиб бораётган одоб-ахлоқ меъёрларини ёдга соладиган 50 дан ортиқ ҳолатни ўзида акс эттирган сценарий лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва суратга олиш ишлари бошлангани маълум қилинди. Ушбу албом мамлакатимиздаги 17 нафар фан арбоблари, адабиёт, санъат, маданият намояндалари, олимлар, шоир-ёзувчилар ва спортчилар томонидан маънавий-ахлоқий тарбияни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган хулосалар асосида тўлдирилиб, 100 дан ортиқ лавҳалар билан бойитилди.
Тақдимот маросимида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, болалар психологлари,Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари болалар билан бевосита мулоқотда бўлишди.
“Зукко Болажон!” лойиҳаси доирасида фотокўргазма ҳамда “Карвон” халқ қўғирчоқ театри томонидан томошалари намойиш етилди.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти Aхборот хизмати
Мавзуга оид

21:43 / 07.04.2023
Инсон ҳуқуқлари фаоли Ўзбекистонда болалар зўравонлиги камаймаётгани сабаблари ҳақида гапирди

11:34 / 07.04.2023
Жиноятга айланган “оилавий зўравонлик”, жазоси оғирлаштирилган жинсий тажовуз – аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилади

10:53 / 18.03.2023
Каттақўрғонда болаларини қийнаган аёлга жиноят иши қўзғатилди

13:05 / 16.03.2023