Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 июндан Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
2022 йил 20 июндан бошлаб 301/302-сонли Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди ҳаракатланишни бошлайди.
“Ўзбекистон темир йўллари” хабарига кўра, поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб кетади ва сешанба кунлари соат 13:43 да Тошкентга етиб келади.
Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 16:15 да жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.
Маълумот учун, Тошкентдан Душанбегача темирйўл орқали бўлган масофа 916 километрни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади.
301/302-сонли Душанбе – Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поезди 10 та вагондан: 4 купе, 5 плацкарта ва вагон-ресторандан иборат.
Сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда чипта нархи 381 476 сўмдан бошланади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025