Жаҳон | 20:24 / 16.06.2022
12561
1 дақиқада ўқилади

Молдова собиқ президентининг хотини коррупцияда айбланди 

Май ойи охирларида Молдова собиқ президенти Игор Додонга қарши тўртта модда бўйича айблов эълон қилинганди.  

Фото: РИА Новости

Молдова собиқ президенти Игор Додоннинг хотини Галина Додон коррупция тўғрисидаги жиноят иши бўйича айбдор деб топилди.  

Унинг адвокатларининг маълум қилишича, Галина Додонга мамлакатни тарк этиш тақиқланган.  

Галина Додон бу айбловни тан олмаслигини ва «бу иш эрининг шаънини ерга уриш учун ўйлаб топилган»ини айтди. 

Май ойи охирларида Молдова собиқ президенти Игор Додонга қарши тўртта модда бўйича айблов эълон қилинганди.  

Додон 2016 йил декабридан 2020 йил декабрига қадар Молдова президенти бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид