Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Волгоградга йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда
Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрига ҳам йўловчи поездларнинг қатнови қўйилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил 25 июндан бошлаб 324/323-сонли «Тошкент – Волгоград – Тошкент» йўналишларида йўловчи поездининг қатнови бошланади.
324/323-сонли «Тошкент – Волгоград – Тошкент» йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба куни соат 23:58 да «Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56 да Россиянинг «Волгоград» темирйўл вокзалига етиб боради. Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59 да жўнаб кетиб, «Тошкент-Марказий» вокзалига жума куни соат 06:54 да етиб келади.
Маълумот учун, Тошкентдан Волгоградгача темирйўл орқали бўлган бўлган масофа 2996 километрни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади. 324/323-сонли «Тошкент – Волгоград – Тошкент» йўналишларида йўловчи поезд 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 плацкарта ва вагон-ресторан.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали билиб олиш мумкин.
Бундан олдин «Ўзбекистон темир йўллари» Россия билан тикланаётган поездлар ҳаракати ҳақида расман маълум қилганди.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
15:16 / 01.05.2025
Путин Волгоград аэропорти номини "Сталинград"га ўзгартирди
18:00 / 25.04.2025