Жамият | 08:48 / 18.06.2022
2085
1 дақиқада ўқилади

Андижондаги ёнғиндан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди

Балиқчи туманидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғиндан икки нафар фуқаро қутқариб қолинди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ФВБ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ФВБга Балиқчи тумани “Эски марказ” МФЙ Элгайор кўча 14 уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан ёнғин қутқарув экипажлари етиб борган. Содир бўлган ёнғин натижасида ушбу уйда яшовчи иккинчи гуруҳ ногирони Аҳмедова Зулайҳохон Ваҳобжоновна ва биринчи гуруҳ ногирони Аҳмедова Хатирахон Ваҳобжоновналар ёнғиндан олиб чиқиб қутқариб қолинди.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин оқибати ва келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда йил бошидан бери 48 киши ёнғинларда ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид