Ўзбекистон | 11:30 / 22.06.2022
5420
1 дақиқада ўқилади

Бурсада «Лазги» балети намойиш этилади

Бурса шаҳридаги Меринос Отатурк саҳнасида “Лазги” балети намойиш этилади. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева маълум қилди.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva

“Туркия билан Ўзбекистонни, айниқса, Хоразмни умумий илдизларимиз - маданият, тарих ва тил бирлаштиради. Биз Туркияда ўзбек миллий рақс дурдонасини намойиш этиш имконияти туғилганидан ниҳоятда мамнунмиз”, дейди Саида Мирзиёева.  

У “Лазги” балети турк томошабинига анъаналарни танитишга ва маданиятлараро ришталарни янада мустаҳкамлашга ёрдам беришига умид қилган.

Қайд этилишича, 28-29 июнь кунлари ушбу балет Бурса шаҳридаги Меринос Отатурк саҳнасида намойиш этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид