Жамият | 18:49 / 23.06.2022
16259
1 дақиқада ўқилади

“Манзил”: Чўл ўртасида газ қазиётган бурғиловчилар

Бухоро чўллари қаърига 200 км юриб, қум барханлари оралаб кириб борсангиз, Туркманистон билан чегарада жазирама иссиқда ишлаётган инсонларни кўрасиз.

Баъзан 65°C иссиқ шароитда ҳам ишлайдиган бу ҳамюртларимиз – “Ўзбекнефтгаз”нинг “Ўзнефтгазбурғилаш ишлари” корхонаси ходимлари.

“Манзил” лойиҳаси салкам 2,5 минг метр чуқурликдан газ қазиш ишларини олиб бораётган ишчилар ҳаёти билан танишди.

Қудуқ жойлашган ҳудуд Туркманистон билан чегара яқинида, Амударё бўйида жойлашган. Атроф чегарачилар томонидан назорат қилинади.

Чўл ўртасидаги ҳаёт, заҳарли илонлар ва чаёнлар, ноқулай об-ҳаво шароити, оғир техникаларда бажарилаётган ишлар – бундай муҳитда ишлаш қандай бўлишини бурғиловчиларнинг ўзларидан тингладик.

Мавзуга оид