Ўзбекистон | 17:08 / 23.06.2022
10699
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформаси очилди

Жорий йилнинг 21 июнь куни Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Хотин-қизлар жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси, БМТ тараққиёт дастури Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформаси очилиши маросими ўтказилди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Сенат раиси Танзила Норбоева кириш сўзида хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, етакчилик кўникмаларини ривожлантирувчи, раҳбар аёллар сафини кенгайтирувчи ҳамда гендер стратегияси доирасидаги ислоҳотлар бўйича эркаклар ва аёллар хабардорлигини оширувчи, соҳада жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиб борувчи, ҳар бир ҳудудда турли соҳаларида меҳнат қилаётган фаол хотин-қизлардан иборат Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформаси ташкил этилганига тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти платформаси асосий мақсади хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, раҳбар аёллар сафини янада кенгайтириш, етакчилик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ёш қизларни раҳбарликка тайёрлаш, гендер тенглик муаммоларини бартараф этишга хизмат қилади. У республика 14 та ҳудудидаги турли соҳаларда фаолият кўрсатувчи фаол аёлларни бирлаштиради.

Платформа фаолияти ҳар бир ҳудуддаги хотин-қизлар тадбиркорлик, илм-фан, ахборот технологиялари, медиа, спорт ва маданият каби соҳалардаги асосий муаммоларини аниқлаб, имконияти чекланган етакчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгсизликни келтириб чиқарадиган гендер стереотиплари ва ноўрин ижтимоий меъёрларга чек қўйилишига ёрдам беради.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг янгича ёндашуви, ғоя ва ташаббуслар билан чиқишларига кўмак бериш, сиёсий жараёнларда улар фаол иштирокини таъминлаш, мазкур жараёнларда етакчи фаол аёллар ўрни ва роли масалалари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Мавзуга оид