Жаҳон | 13:56 / 23.06.2022
26973
6 дақиқада ўқилади

Северодонецкдаги украин жангчилари, Харкив марказидаги вайроналар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 119-куни ўтди.

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар: 

  • Британия разведкаси маълумотига кўра, Россия армияси Северодонецк ҳудудини ўққа тутишда давом этиб, унга шимолдан Изюм, жанубда Попасная орқали кириб келишга уринмоқда;
  • Урушларни тадқиқ қилиш институти хабар қилишича, россиялик ҳарбийлар Лисичанскка жанубдан муваффақиятли юриш қилмоқда;
  • Украина кучлари Қора денгиздаги Илон оролига (Змеиний) яна зарба йўллаган ва душман ҳарбий техникаларининг бир қисмини йўқ қилган;
  • «Чегарасиз мухбирлар» тасдиқлашича, март ойида Киев атрофида ҳалок бўлган украин журналисти Макс Левин россиялик ҳарбийлар томонидан қатл этилган;
  • Миколаев области маъмурияти Виталий Кимнинг хабар қилишича, Россия 22 июн тонгида Миколаевга етти бор ракета зарбаси йўллаган;
  • Лвив суди россияпараст бизнесмен ва сиёсатчи Виктор Медведчукнинг ҳибс муддатини узайтирди ва унинг вагон-ресторанини хатлади;
  • Мариупол мэри Вадим Бойченко уруш даврида шаҳарда камида 22 минг киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

Северодонецк

Энг оғир жанглар кетаётган ҳудудларда ишлаётган фотографлар сўнгги бир неча кун мобайнида олинган суратларни намойиш эта олишмади. 21 июн куни Олександр Ратушняк шу кунларда Северодонецкда олинган суратларни эълон қилди.

Oleksandr Ratushniak / EPA / Scanpix / LETA

Северодонецкдаги бинолардан бирининг синган деразасидан «Азот» кимёвий заводининг кўриниши. Шаҳарнинг саноат ҳудуди, жумладан «Азот» заводи ҳамон украин ҳарбийлари назоратида қолмоқда, заводда тинч аҳоли вакилларидан 568 киши яширинган, улар орасида 38 нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда 21 июн куни Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай маълум қилган

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Украин ҳарбийси Северодонецк яқинида Шимолий Донни кечиб ўтмоқда. Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, россиялик ҳарбийлар шаҳар атрофидаги аҳоли пунктларида ўрнашиб олган ва шаҳарни ўққа тутмоқда. Северодонецкнинг ўзида кўча жанглари кетмоқда.

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Северодонецкнинг саноатлашган қисмидаги украин ҳарбийлари. «Бизнинг ҳарбийлар ҳудудни сақлаб қолиш ва қуршовга тушмаслик учун бор имкониятларини ишга солишмоқда. Аммо душман қуроллар борасида устунликка эга, шунинг учун вазият жуда мураккаб. Ҳозирда, шу дақиқаларда максимал даражада интенсив жанглар кетмоқда», — деди Олий рада YouTube  канали эфирида телемарафонда мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр. 

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Северодонецк саноат районидаги украин танки. Украина мудофаа вазирлигига кўра, россиялик ҳарбийлар 26 июнга қадар Луганск области чегараларига чиқишни режалаштирган. 

Украин ҳарбийси Северодонецкдаги жанговар позиция яқинида ухламоқда
Oleksandr Ratushniak / EPA / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси кучукча билан Северодонецкнинг саноат ҳудудини кўздан кечирмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Северодонецк ҳудудида патруллик қилаётган украин ҳарбийлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив 

Orlando Barria / EPA / Scanpix / LETA

Харкивдаги Меҳнат саройининг (Дворец труда) ичкаридан кўриниши, бино урушнинг илк ҳафталаридаёқ россияликларнинг артиллерия зарбалари оқибатида шикастланган. 21 июнга ўтар кечаси ҳам Россия қўшини шаҳар ва област ҳудудини ўққа тутди: Украина ҳукумати маълумотига кўра, жами 15 киши ҳалок бўлган, яна 16 киши яраланган. 

Харкив марказидаги вайронага айланган бино ичидаги зина.
Orlando Barria / EPA / Scanpix / LETA
Шаҳар марказидаги россияликлар авиазарбасидан шикастланган яна бир бино.
Orlando Barria / EPA / Scanpix / LETA
Харкивлик автомеханиклар Игор ва Володимир фронт чизиғидан келтирилган машинани тузатишмоқда.
Сергей Козлов / EPA / Scanpix / LETA

Киев 

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Киев марказида патруллик қилаётган украин ҳарбийлари ёнига туриб олган болакай ўйинчоқ қурол кўтариб турибди. Украин нашрлари сўнгги вақтларда россиялик ҳарбийларнинг Киевга янги ҳужуми эҳтимолини фаол муҳокама қилмоқда. 

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Киевдаги Байково қабристонида украин ҳарбийси ва сиёсатчиси Олег Куциннинг дафн маросимига йиғилган яқинлари, дўстлари ва сафдошлари. Куцин Украина қуролли кучларининг 49-алоҳида ўқчи батальони (собиқ «Карпатская сечь») командири бўлган. У 19 июн куни Харкив области жанубидаги жангларда ҳалок бўлган

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Олег Куциннинг яқинлари унинг дафн маросимида. Ивано-Франковск мэри Руслан Марцинкив Куцинни «энг қудратли қўмондонлардан бири» деб атади ва «уни ҳақиқий жангчи сифатида билгани, ҳам қўмондон, ҳам метин характерга эга инсон сифатида билгани»ни айтди. 

Мавзуга оид