Ўзбекистон | 10:42 / 24.06.2022
7899
1 дақиқада ўқилади

Инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди. 

Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид