Ўзбекистон | 11:17 / 25.06.2022
14167
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида ўтказиладиган “Янги нафас” ёшлар марафони муносабати билан 25-26 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, 25 июнь куни соат 18:00 дан 26 июнь куни соат 10:00 гача:

Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

26 июнь куни соат 6:30 дан соат 9:00 гача:

  • Шароф Рашидов шоҳкўчаси – Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
  • Ислом Каримов шоҳкўчаси – Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳагача бўлган йўл қисми вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид