Ўзбекистон | 17:54 / 28.06.2022
6823
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда яна савдо дўконлари ёниб кетди

Бу июн ойида вилоятда савдо дўконлари ёниб кетиши билан боғлиқ олтинчи ҳодиса.

Фото: KUN.UZ

Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 27 июн тунда 4Р-46 автомобил йўлининг Паст Дарғом тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 25-километрида, йўл ёқасида жойлашган, 1989 йилда туғилган фуқаро Ш.У.га тегишли бўлган енгил конструкцияли савдо дўконида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин ҳақида Паст Дарғом туман ФВБга соат 22:44да хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш бўлинмалари соат 22:47 да етиб борган. Соат 23:06да ёнғин қуршаб олган ва соат 00:11да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга туман ФВБнинг 3та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида омборхона ва савдо дўконининг тахминан 100 метр квадрат майдонда шифт, том қисми ва савдо дўкони ичидаги аралаш маҳсулотлари ёниб, зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Аввалроқ, июн ойининг бошида Самарқанд вилоятида бир ҳафта мобайнида савдо дўконлари ёниб кетиши билан боғлиқ тўртта ёнғин содир бўлганди.

Мавзуга оид