Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ИИБ ЙПХ ходимини Қашқадарёда машина уриб юборди
Давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этиб, уни уриб юборган.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра 2022 йил 30 июн куни соат 10:50 ларда Бухоро вилояти ЙПХ инспектори ИИВ тасдиқлаган режага мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги махсус рейд тадбирига жалб қилинган.
Ходим Қарши тумани “Навоий” МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтда давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда ҳаракатланиб келаётган “Нексия-3” машинасига тўхташ ишорасини берган.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчи талабга бўйсунмасдан автомашинасининг олд томони билан инспекторни уриб юборган. Оқибатда ходим тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳуқуқбузар ушланган, у Қарши тумани “Навоий” МФЙда яшовчи фуқаро экани айтилади. Ҳолат Қарши тумани прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
09:43 / 11.08.2024
Самарқандда ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024