Абатбай Данияров қорақалпоқ халқига: “Вазиятни босиқлик билан ҳал қилишимиз керак”
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Абатбай Данияров халқдан масалага намойишлар билан эмас, босиқлик билан ёндашишни сўради.
Унинг сўзларига кўра, 2 июл куни Нукусга етиб борган президент Шавкат Мирзиёев Конституцияга халқнинг норозилигига сабаб бўлаётган ўзгартишлар киритиш таклифини бекор қилиб, бу қарор барча қорақалпоқ халқига етказилишини сўраган.
“Биргаликда қорақалпоқ халқига тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Сизлар орқали ҳам мен халқимизга мурожаат қилмоқчиман. Бирдан бир мақсадимиз – фуқароларга, одамларга зарар етмаслиги керак. Буни босиқлик билан ҳал қилишимиз керак, кўчалардаги намойишлар билан эмас. Президент бир сўз билан бундай бўлмаслигини таъкидлагач, ҳамманинг кўнглида ишонч уйғонди.
Мен қорақалпоқ халқидан бирор ножўя ҳолатлар юз бермаслиги учун ўз уйларига қайтишларини сўрайман. Президентнинг сўзларидан хулоса чиқаришга ва тинчликни сақлашга чақириб қоламан”, деди Абатбай Данияров Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024