Ўзбекистон | 12:01 / 06.07.2022
13106
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда йўловчи вафот этди

Damas ҳайдовчиси ухлаб қолиб рўпарадан келаётган ВАЗ-2106 машинаси йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.

Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 июл куни соат 7:30 ларда 4Р-34 Жиззах-Ховос автомобил йўлининг Янгиобод туманидан ўтувчи 91-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зарбдор туманида яшовчи ҳайдовчи Damas машинаси билан кетаётиб бошқарув пайтида ухлаб қолган. Шундан сўнг Damas қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Янгиобод туманида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 машинасининг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида, Damas салонида бўлган Зарбдор туманида яшовчи йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Damas ҳайдовчиси ҳам турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани Isuzu юк машинаси уриб юборган, оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этганди.

Мавзуга оид