Словянск олов ичида, Харкив яқинида окоплар мустаҳкамланмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 132-куни ўтди.
Украинада урушнинг 132-кунидаги асосий маълумотлар:
- Украина армияси Лисичанскни тарк этган, энди Украинанинг бутун Луҳанск области россиялик ҳарбийлар назоратида, Россия украин шаҳарларини ўққа тутишда давом этмоқда.
- Словянск шаҳри мэри Вадим Ляхнинг хабар беришича, шаҳар россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна етти киши яраланган.
- Финландия ва Швеция НАТОга аъзо бўлиш тўғрисидаги протоколларни имзолади, Канада парламенти эса уни ратификация қилиб улгурди.
- БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Украинадаги вазият бўйича ҳисобот эълон қилди. Унда икки томондан ҳам инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари содир этилгани ҳужжатлаштирилган.
- 5 июл куни Давлат думаси армияни хориждаги амалиётлар вақтида таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди, унга кўра компаниялар таъминот бўйича давлат буюртмаларидан бош торта олишмайди.
- 42 давлат раҳбарияти вакиллари Швейцариянинг Лугано шаҳрида Украинани тиклаш бўйича конференциянинг якуний декларациясини имзолади. Улар Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Қуйида 5 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли
Светлана турмуш ўртоғи Сергей билан тез ёрдам машинасида. Сергей россиялик ҳарбийлар томонидан Словянск ёппасига ўққа тутилиши остида қолган. Украина қўшинлари Лисичанскдан олиб чиқиб кетилиб, Украинанинг Луҳанск области Россия назоратига ўтгач, Словянск Россия армиясининг навбатдаги нишонига айланиши мумкин.
Харкив области
Киев области
Ирпин аҳолиси ва қочқинлар черков биносида нон учун навбатга турибди. Киев ташқарисидаги бу шаҳар Беларусдан бостириб кирган россиялик ҳарбийлар гуруҳи йўлидан чиққанди. Урушнинг илк даврида Ирпиннинг бир қисми Россия армияси томонидан ишғол этилган (россияликлар шаҳардан бир неча километр шимолдаги «Антонов» аэропортини эгаллашганди. Шаҳар доимий равишда россияликлар томонидан артиллерия зарбаларига учраган. 28 март куни Ирпин расмийлари шаҳар тўлиқ озод этилганини эълон қилишди.
Бучадаги қирғин қурбонлари хотирасига Ирпин дарёси устидаги вайрон қилинган кўприкда вақтинчалик ёдгорлик ўрнатилди. Киевдан ташқаридаги бу шаҳар март ойи охиригача россияликлар томонидан ишғол этилганди. Россия ҳарбийлари Киев атрофидан чекингач, Бучада ўлдирилган маҳаллий аҳолининг жасадлари топилди, уларнинг аксариятида — қийноқ излари бор эди. Турли гувоҳлик ва терговларнинг кўрсатишича, бу қотилликлар Буча россиялик ҳарбийлар назоратида бўлган вақтда улар томонидан содир этилган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024