Ўзбекистон | 10:41 / 08.07.2022
4901
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Хоразмга янги авиақатнов йўлга қўйилди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води ва Урганч шаҳрини тўғридан-тўғри рейслар билан боғлади.

Фото: Anna Zvereva / Wikimedia Commons

6 июль куни Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди. SSJ-100 самолёти бортида 92 йўловчи билан Урганч халқаро аэропортига қўнди. 

Анъанага кўра, илк йўловчи парвозини амалга оширган ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича парвозлар мунтазам равишда SSJ-100 самолётларида ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари амалга оширилади. 

Шунингдек, яқин келажакда авиакомпания Минералние Води шаҳридан Тошкентга ҳам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид