Ўзбекистон | 18:01 / 08.07.2022
58605
1 дақиқада ўқилади

Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси кенгашига ишга ўтди

Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг янги иш жойи маълум бўлди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Зайнилобиддин Низомиддинов 2018 йил августидан буён Президент администрациясига раҳбарлик қилиб келган, бугун, 8 июн куни саломатлигидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Қудратилла Рафиқовнинг шу вақтга қадар 8 нафар ўринбосари бор эди.

Мавзуга оид